Расман! Клаудио Раньери А Серия клуби билан шартнома имзолади

67 ёшли италиялик мутахассис Клаудио Раньери расман "Сампдория" бош мураббийи сифатида эълон қилинди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўзаро 2021 йилга қадар шартнома имзолашган. Унга кўра Раньери йилига 1 млн евро маош олади. Агар жамоа Б Серияга тушиб кетмаса, унга яна қўшимча бонуслар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Сампдория” раҳбарияти бундан аввалроқ Эусебио Ди Франческони истеъфога чиқарган эди. Жамоа айни дамда А Сериянинг 7 та туридан сўнг мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!