Расман! Коутиньо жарроҳлик столига ётади

Кеча Ла Лиганинг 14-турида “Эйбар”га (1:1) қарши ўйинда жароҳат олган "Барселона" вингери Филиппе Коутиньо жароҳат олинади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бразилиялик футболчига чап тизза шикастланиши ташхиси қўйилган. Бундан аввалроқ, агар ушбу ташхис тасдиқланган тақдирда футболчининг тикланиши учун 4 ой вақт талаб этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

28 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)