Расман! "Кристал Пэлас" "Майнц"нинг энг яхши тўпурарини таркибга қўшиб олди

  • 22 Jan 12:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Кристал Пэлас” “Майнц” форварди Жан-Филипп Матетани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан жорий мавсум охиригача ижарага олди.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли французнинг ижараси Лондон клубига 3 млн еврога тушган. Агар Матета жорий мавсум АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушса, “Кристал Пэлас” уни 15 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олади.

Қайд этиш лозимки, Матета “Майнц”нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. У Бундеслигада 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!