Расман! "Лацио" япониялик футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Расман! Даити Камада "Лацио" футболчисига айланди.
Япониялик ярим ҳимоячи Рим клубига Германиянинг "Айнтрахт" жамоасидан эркин агент сифатида келиб қўшилди. Шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Олдинроқ, 26 ёшли футболчига "Милан", "Барселона" ва "Боруссия" Дортмунд каби жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Камада ўтган мавсум франкфуртликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 6 голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!