Расман! "Лион" футболчиси АПЛ клубига кўчиб ўтди

"Лион" ҳимоячиси Кенни Тете "Туманли альбион"га кўчиб ўтди.

"Фулхэм" клуби 24 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Шунингдек, томонлар розилигига кўра, битим муддати яна 1 йилга узайтирилиши мумкин. Нидерландиялик фулбек янги жамоаси сафида 2-рақамда ҳаракат қилади.

Тете ортда қолган мавсум "шерлар" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушган ва клубининг Чемпионлар Лигаси кучли тўртлигидан ўрин олишига муносиб ҳисса қўшган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!