Расман! "Лион" янги мавсумни янги мураббий қўл остида бошлайди

"Лион" клуби бош мураббийи Бруно Женезио жорий мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этади. 52 ёшли мутахассис бу ҳақда бугунг ташкил этилган матбуот анжуманида эълон қилди.

“Мен бу жамоада салбий муносабатларга дуч келдим. Бу футболчиларга ёмон таъсир қилади. Келаси мавсум мен “Лион”ни бошқармайман. Буларнинг барчаси жамоанинг манфаатлари учун қилинди. Умид қиламанки, биз бу мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритамиз”, - дейди Женезио.

Маълумот учун, Женезио "Лион"ни 2015 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Янги мавсумда унинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллаши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Лион” Франция чемпионатининг ортда қолган 32та тур якунларига кўра 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!