Расман!
Ads

"Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари собиқ футболчиси Силвиньо "Лион"нинг янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда француз клубининг расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, бразилиялик мутахассис ушбу лавозимда Бруно Женезионинг ўрнини эгаллайди.

Шунингдек, “Лион” афсонаси Жуниньо Пернамбукано яна қадрдон жамоасига қайтади. У бу ерда спорт директори лавозимида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Силвиньо 2016 йилдан буён Бразилия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Лион” жорий мавсум муддатидан аввал 3-ўринни нақд қилиб улгурди. Энди улар Чемпионлар лигасини саралаш раундларидан бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
20/05/2019 00:41
Silvinio-Barselonaning 2006 yilgi ECHLdagi g'alabasiga ulkan xissa qo'shgan futbolchi.
Ajoyib ximoyachi edi.OMAD!