Расман! "Ливерпуль" чемпионшипни "ёндирган" футболчи билан шартнома имзолади
"Ливерпуль" клуби "Фулхэм" футболчиси Фабио Карвалью билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
19 ёшли иқтидор соҳиби мерсисайдликлар сафига 1 июль куни келиб қўшилади. Бу трансфер Ливерпуль клуби учун 8 миллион еврога тушади.
Аввалроқ, ушбу харид қишдаёқ амалга ошиши борасида маълумот берилганди. Бироқ шартнома вақтида имзоланмагани боис трансфер бекор бўлганди.
Маълумот ўрнида, Карвалью жорий мавсум "Фулхэм" билан АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, у 36 ўйинда 10 гол ва 8 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар