Расман! "Локомотив" янги бош мураббийини эълон қилди

"Локомотив" ПФК раҳбарияти қарорига кўра, яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси, 2008 ва 2010-йилда Осиёнинг икки карра "Энг яхши футболчиси" деб топилган Сервер Жепаров "Локомотив" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Сервер Жепаров бунгача клуб спорт директори вазифасини бажариб келаётганди. Бундан буён "Локо" натижаларига Сервер Решатович масъул ҳисобланади.

Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич яқиндан ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!