Расман! Лукаш Фабиански терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби дарвозабони Лукаш Фабиански Польша терма жамоаси сафида бошқа майдонга тушмайди.
Польша футбол иттифоқи 36 ёшли футболчи халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилганини тасдиқлади.
Фабиански Польша терма жамоаси сафида 2006 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 52 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 41 та гол ўтказиб юборган.
Лукаш фаолияти давомида "Вест Хэм"дан ташқари "Лех", "Легия", "Арсенал" ва "Суонси" каби жамоаард ўйнаган.
Фикрлар