Расман: Мадримов ва Соро жанги натижасини бекор қилиш учун ҳаракат бошланди

  • 28 декабрь, 2021, 18:10
  • 2
  • Бокс

Хабарингиз бор, 17 декабрь куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасидаги жаҳон чемпионлик камари учун элиминатор жанги натижаси кўплаб эътирозларга сабаб бўлган эди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, 21 декабрь куни юрист Девид Берлин Соронинг компанияси "Y12 Management" раҳбари Йохан Заоуи билан бирга WBА ташкилотига расмий мурожаат хати йўллади. Хатда Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги натижаси бекор қилиниб, ташкилот томонидан реванш жангини буюриш сўралган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳснинг 9-раунди якунига етишига бир неча сония қолганда Мадримов Сорога бир нечта зарбалар йўллади ҳамда гонг чалингандан сўнг ҳам давом этди. Рефери эса гонг овозини эшитмаган ва кейинчалик жангнинг давом этиши натижасида техник нокаут қайд этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
28/12/2021 18:31
Яхши эмас очколар хисобдям олдинда эдию
Ал-химик
28/12/2021 20:48
Ким кучли бўлса ўша ютиши керак