Расман: МакГрегорнинг қачон ва қаерда жанг ўтказиши маълум

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор навбатдаги жанги 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтишини тан олди.

"18 январда Вегасда навбатдаги жангим бўлади. Рақибни ким эканлигини биламан.

Лекин бу ҳақида ҳозирча гапира олмайман. Яхшиси буни UFCдан сўраганингиз мақул. Тўғриси, рақиб ким бўлишини айтмайман”, -деди МакГрегор.

Конор сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 229 мусобақасида ўтказган ва Хабибдан мағлубиятга учраган эди.