Расман! “Манчестер Сити” муҳим ўйинчи билан шартнома имзолади

  • 27 сентябрь, 11:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” матбуот хизмати клубнинг расмий сайти орқали англиялик ярим ҳимоячи Нико О’Райли янги шартнома имзолаганини маълум қилди.

Tecno

Клуб тарбияланувчиси бўлган 20 ёшли футболчи 2030 йилнинг 30 июнигача давом этадиган битимга имзо чекди. Ўйинчи ҳамкорликни расмийлаштириш жараёнидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу кунни ҳеч қачон унутмайман. Саккиз ёшимдан бери “Сити”даман. Биринчи жамоага қўшилиш ва унинг таркибида ўйнаш катта орзу ва у рўёбга чиқди. Янги шартнома имзолашнинг гашти ўзгача бўлар экан.

Бу ҳали бошланиши. Шу пайтга қадар узой йўлни босиб ўтишимга тўғри келди, энди маҳоратимни янада ошириш ва энг зўр футболчи бўлиш учун яна олдинга интиламан. “Сити”да устозим Хосеп Гвардиола қўл остида бунга эришишимга ишонаман, - деди Нико О’Райли.

О’Райли “Манчестер Сити” асосий таркибида ҳозирга қадар 27 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш марта ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!