Расман! "Манчестер Юнайтед" мухлислари кутган янгилик амалга ошди
Ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида эълон қилинди.
Манбага кўра, 25 ёшли англиялик футболчининг клуб билан янги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда асосий жамоада дебютини ўтказган ва шундан сўнг ўтган давр мобайнида жами 359 та ўйин ўтказиб, 123 та гол урган.
Маркус ўтган 2022/23 йилги мавсумда Премьер-лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар