Расман!
Ads

Айни дамда “Колорадо” клубида тўп сураётган АҚШ терма жамоаси собиқ дарвозабони Тим Ховард бугун футболчилик фаолиятини якунлади.

40 ёшли посбон бугун МЛСнинг “Даллас”га қарши ўйинда ўзининг профессионал фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказди. У ушбу баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Тим Ховард ўзининг футболчилик фаолияти давомида жами 700 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 300 тасида ғалаба қозонган ва 211 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган. У АҚШ терма жамоаси сафида 2007 ва 2017 йилларда “Олтин КОНКАКАФ” кубогини қўлга киритган.