Расман! Марсело "Олимпиакос"ни тарк этди

Расман Марсело "Олимпиакос" билан амалдаги шартномасини бекор қилди клубни тарк этди. Бу ҳақда жамоа расмий хабар берди.

"Бутун "Олимпиакос" оиласи ҳамкорлик учун Марселога миннатдорчилик билдиради. У бизнинг клубда кам ўйнади, лекин бу ришталаримизни яхшилашга етарли бўлди. Энди унинг Юнонистонда дўстлари бор", - дейилади баёнотда.

34 ёшли ҳимоячининг ҳозирча кейинги манзили аниқ эмас. У ўзига янги клуб қидирмоқда. 

Маълумот учун, Марсело мавсум бошида "Олимпиакос" таркибига келиб қўшилганди. Бразилиялик футболчи Гретция клубида 10 марта майдонга тушиб, 3  та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!