Расман! Марсело собиқ клубига қайтди

Расман Марсело Бразилия чемпионатига қайтди. У ўз фаолиятини бошлаган "Флуминенсе" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаларида эълон қилди. 

32 ёшли ҳимоячи аввалроқ "Олимпиакос" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган. Унинг "Ан-Наср"га ўтиши ҳақида ҳам миш-мишлар бор эди. Аммо Марсело ўз ватанига қайтишни танлади.

Маълумот учун, собиқ "Реал" футиболчиси "Флуминенсе" таркибида 2005/2006 йилларда ўйнаган. У клуб сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!