Расман: Машарипов жамоаси чемпионлик пойгасидан чиқди!

БАА чемпионати 24-туридан ўрин олган "Банияс" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди. Чемпионлик пойгасида кўп нарсаларни ҳал қилиб берувчи ушбу баҳсда жамоалар нурсиз дурангга имзо чекди.

"Шабаб Ал-Аҳли" таркибида 2 легионеримиз ўйин ўтказди. Одилжон Ҳамробеков учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлса, Жалолиддин Машарипов иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Бироқ улар бугун жамоасига натижа келтира олмади.

Шу тариқа, очколари сонини 44 тага етказиб олган "Шабаб Ал-Аҳли" расман чемпионлик пойгасидан чиқди. Эндиликда уларнинг 1-ўриндаги "Ал-Жазира"га етиб олишлари математик жиҳатдан иложсиз. Лекин кучли учликка ҳали имконият мавжуд. Бу йўлда уларга омад тилаб қоламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)