Расман: Масвидаль ва Диас ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади
Икки собиқ UFC вакиллари иккинчи маротаба бокс қоидалари бўйича жанг қилади. Қарама-қаршилик 1 июнь куни Лос-Анжелесда ярим оғир (79,4 кг) вазн тоифасида бўлиб ўтади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.
"Нэйт - тирик мурда. Мен жангни сабрсизлик билан кутяпман. Ўтган сафар уни ҳакам қутқариб қолганди. Лекин энди бундай бўлмайди.Биз Диас билан рингда жанг қиламиз. У ушбу тўқншувда ғалаб қозониш учун ҳеч қандай имкониятга эга эмас. У рингда бир очко ҳам ололмайди, ҳатто нафас олишига ҳам қўймайман, - дея Масвидаль жанг ҳақидаги эълонга изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, уларнинг 1-жанги "UFC 244" турнирида бўлиб ўтган ва унда Масвидаль техник нокаут билан зафар қучганди.
Фикрлар