Расман: “Металлург” беш нафар ўйинчи билан хайрлашди

Давралар оралиғидаги танаффусда Бекободнинг “Металлург” жамоаси беш нафар ўйинчиси билан икки томонлама келишувга биноан расман хайрлашди. Булар ҳимоячилар Арслонбек Баҳромов, Филип Стаменкович, ярим ҳимоячи Абдувоҳид Охтоев ҳамда ҳужумчилар Марко Обрадович ва Асилбек Қаюмовлардир. Бу ҳақда клуб матбуот ҳизмати хабар берди.

“Металлург” жамоаси юқорида номлари зикр этилган футболчиларга Бекобод клубидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва уларга келгуси ҳаётида улкан муваффақиятлар тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!