Расман: Милан клуби Мозес трансферини эълон қилди

"Челси" ярим ҳимоячиси Виктор Мозес Миланнинг "Интер" клубига ижара асосида кўчиб ўтди. Бу ҳақида миланликлар расмий матбуоти хабар берди.

Хабарларга кўра, "нерадзуррилар" 29 ёшли нигериялик футболчини 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди

Ярим ҳимоячи учун Антонио Конте бегона эмас. Олдинроқ футболчи ва мураббий "Челси" сафида биргаликда ишлашган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг дастлабки ярмини Мозес Туркиянинг "Фенербахче" клубида ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!