Расман! Михал Кухарчик "Пахтакор" футболчисига айланди
"Пахтакор" Михал Кухарчик трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Польшалик ярим ҳимоячи "шерлар" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум "Легия", сўнгги 3 мавсумда "Погон" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг "Урал" клубида ўйнаган. Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Юқори лигаларда 328 учрашувда 59 гол муаллифи бўлган. Кубок баҳсларида 51 ўйинда 9, Еврокубокларда 70 беллашувда 14 тўп киритган. Польша миллий терма жамоасида 8 учрашувда 1 тўп киритган. Кухарчик 2024 йил охирига қадар "Пахтакор" сафида ўйнайди.
Кухарчик Польшадаги чемпионлик ва совринларга бой фаолиятини "Пахтакор"да ҳам давом эттиради.
Фикрлар