
Расман! “Монако” Голландиядан ўзига зўр ҳимоячи сотиб олди
Франциянинг “Монако” клуби Голландиянинг “Фейеноорд” клуби ҳимоячиси Теренс Конголони сотиб олганини эълон қилди. 23 ёшли футболчи монегаскликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Якунланган мавсумда Конголо Голландия чемпионатида 23 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, яна шунча голга ассистентлик қилди.
Мавсум якунида эса “Фейеноорд” билан Голландия чемпионлигини қўлга киритди.
Фикрлар