Расман: МЮ Магуайр трансферини эълон қилди ва бу рекорд бўлди
Ads

"Лестер" клуби химоячиси Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланди.

Химоячи янги клуби билан 2025 йилгача шартнома имзолади ва шартномага, яна бир йилга узайтириш мумкин бўлган банд ҳам киритилди. У йилига 5,5 млн евро маош оладиган бўлди.

МЮ футболчи учун 80 млн фунт тўлади. Бу химоячилар орасида тарихдаги энг қиммат трансферга айланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёзнинг ўзида "қизил иблислар" Ван-Биссакани 55 млн еврога харид қилишган ва у химоячилар орасида рекорд бўлган эди.