Расман! МЮ супер ҳужумчини ўзида олиб қолди

“Манчестер Юнайтед” клуби узоқ музокаралардан сўнг нигериялик ҳужумчи Одион Игалонинг ижара муддатини 2021 йилнинг 31 январигача чўзишга эришганини эълон қилди.

Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” жамоасига тегишли футболчининг ижара муддати май ойининг охирида якунланган эди. Хитойликлар 30 ёшли ҳужумчининг қайтишини талаб қилди. “Шанхай Шеньхуа” раҳбарияти тўпурар футболчига маоши 75 миллион фунт бўлган уч йиллик шартнома таклиф қилганди. Нигериялик ҳужумчи Манчестерда қолишни маъқул кўрди.

Жорий йилнинг январь ойида “Манчестер Юнайтед”га қўшилган Игало саккизта учрашувда тўртта гол урди.

Хаверц ва Санчо МЮда бирга ўйнайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!