Расман!
Ads

Италиянинг "Наполи" клуби ўз расмий сайтида "Бетис" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра неаполликлар 22 ёшли испаниялик футболчи учун Ла Лига клубига 30 млн евро тўлашган. Руис эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Руис асли “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа таркибида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Футболчи ушбу вақт давомида жами  59та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.