Расман! "Насаф" Акмал Мозговой билан шартномани узайтирди
Суперлиганинг 2024 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси Акмал Мозговой "Насаф" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Ўзбекистон чемпиони, жамоамиз лидерларидан бири Акмал Мозоговой жамоамизда қолишни афзал кўрди. Акмал клуб билан ўртадаги шартномасини яна бир йилга узайтирди. Тажрибали ярим ҳимоячи жамоамизга чемпионликни ҳимоя қилишга ёрдам беришига ишонамиз", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, "аждарлар" Жавоҳир Сидиқов, Шароф Муҳитдинов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Абдувоҳид Неъматов каби етакчилари билан шартномани узайтирди.
Фикрлар