Расман! "Насаф" футболчиси легионерга айланди
"Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиради.
Эроннинг "Санат Нафт" клуби Муҳитдинов трансферини эълон қилди. Жамоа айни пайтда Эрон биринчилигида 15-ўринда бормоқда.
Шароф Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У ўтган мавсум "аждарлар" либосида 22 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар