Расман! "Насаф" Ойбек Бозоров билан шартномани узайтирди

TIGGO 2 PRO

Қаршининг "Насаф" жамоаси етакчилари билан шартномаларни узайтирмоқда. Бу ҳақда "аждарлар" матбуоти хабар берди. 

"Жамоамизнинг энг муҳим фигураларидан бири Ойбек Бозоров ҳам шартномасини узайтирди! 

Янги мавсумда янги мақсадлар сари дадил одимлаётган жамоамизнинг бир бўлаги сифатида иштирок этишига тилакдошмиз!", - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Қарши клуби бунга қадар Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Сидиқов, Шерзод Насруллаев, Абдувоҳид Неъматов каби етакчилари билан келишувни узайтирган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!