Расман! "Навбаҳор" легионери жамоани тарк этди
Хабарингиз бор, жорий мавсумда "Навбаҳор" жамоаси таркибига 32 ёшли сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович қўшилганди. Клуб ва футболчи ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ Стоянович “Навбаҳор”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Лочинлар”нинг Суперлигадаги 1-давра баҳсларида Славиша жами 11 ўйинда майдонга тушиб, 536 дақиқа ҳаракатланди ҳамда 2 гол уриб, битта голга ассистентлик қилди.
Фикрлар