Расман!
Ads

"Навбаҳор" клубининг сербиялик легионери Ненад Иньяц жамоа сафини тарк этди. Бу ҳақда намангаликлар устози Илом Мўминжонов Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжумани вақтида айтиб ўтди.

"Учрашув якунига етгач, сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац билан тузилган шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Футболчи бугун жамоа билан хайрлашди. Ўтган вақт давомида Иньац жамоамизга ёрдам берди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари номидан унга каттакон раҳмат айтамиз. Футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. Режамизга кўра, жамоага янги футболчиларни таклиф этамиз. Уларни айнан ким эканлиги ҳозирча сир", - деб айтиб ўтди Мўминжонов.