Расман! "Навбаҳор" легионери Зоран Марушич қайси жамоада ўйнаши маълум бўлди (Фото)

Суперлига-2022 олдидан "Навбаҳор" сафига келиб қўйилган сербиялик Зоран Марушич жамоани тарк этди.

2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” жамоаси таркибида ўтказган ҳужумчи яна собиқ клубига қайтди. Бу ҳақда "Динамо" матбуот хизмати хабар берди.

Зоран Суперлигада 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1891 дақиқа тўп тепган ҳолда, рақиблар дарвозасига 11 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди, яъни, жамоанинг мавсум – 2022даги тўпурарига айланди.

Ўзбекистон кубоги беллашувларида эса 7 та ўйинда майдонга тушиб, 624 дақиқа тўп тепган ҳолда, битта голга муаллифлик қилди.

Йил бошида Марушич "Навбаҳор" билан мавсум охирига қадар бўлган битимни имзолаганди. Энди у собиқ жамоасига қайтди. Наманганликлар матбуот хизмати 17 декабрь куни Марушич жамоани тарк этганини маълум қилганди.

Безымянный_9

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!