Расман! "Нефтчи"нинг украиналик легионери жамоани тарк этди
Суперлиганинг ўтган 2022 йил мавсумида ОКМК клубидан "Нефтчи" сафига келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Андрей Мишенко клуб раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди ва легионер футболчи Қирғиз Республикаси чемпионатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Маълумот учун, фаолияти давомида "Нефтчи" сафида Андрей Мишенко 2 маротаба асосий таркибда майдонга тушган бўлиб, умумий 197 дақиқа ҳаракат қилган ҳамда 1 та сариқ карточкага лойиқ деб топилган.
Фикрлар