Расман! Неймар энди “Барселона” футболчиси эмас

Ҳужумчи Неймар ортиқ “Барселона” футболчиси эмас. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Клуб ҳисоб рақамига 222 млн евро келиб тушди. Бу эса Неймарнинг шартномасида келтирилган бадал пулига тенгдир. Шундай экан, 25 ёшли футболчига ПСЖга ўтиши учун ортиқ ҳеч нима халал бера олмайди.

Илгарироқ, франсуз ОАВда Неймар ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ла Лига раҳбарияти эса парижликларнинг 222 млн евролик трансферини тўҳтатган эди.

Бу орада Француз лигаси раҳбарлари Париж клубига барча амалий ёрдамларни аямаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!