Расман! Никола Лазаревич "Қизилқум" бош мураббийи
Бир неча кун муқаддам Sports.uz орқали сербиялик мутахассис Никола Лазаревич яна "Қизилқум" бош мураббийига айланишини ва у Навоийга келгани ҳақида хабар бергандик. Бугун клуб расман уни бош мураббийликка қайтганини эълон қилди.
"Қизилқум" жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Навоийлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган сербиялик мутахассис Никола Лазаревич клуб билан 1 йиллик битимга имзо чекди. У 2025 йил мавсум сўнггига қадар жамоани бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, сербиялик ушбу мутахассис 2022 йилги мавсумда ҳам "Қизилқум"ни бошқарган ва клуб билан Суперлигада 5-ўринни қўлга киритган", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар