Расман! Нурилло Тўхтасинов Малайзия клубига ўтди

"Нефтчи"нинг биринчи давра мавсумида ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ва меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов кейинги фаолиятини Малайзияда давом эттирадиган бўлди. Унинг "Нефтчи" билан йил охиригача тузган шартномаси билан боғлиқ молиявий муаммоларни Малайзия клуби ўз маблағи ҳисобига ҳал этишга розилик билдирди ва якунда футболчи "Теренггану" футбол клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда "йўлбарслар" клуби матбуот хизмати хабар берди.

"Нефтчи" раҳбарияти  футболчига жамоани пешқадамлар сафига олиб чиқишдаги хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдириб, унинг бундан буёнги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!