Расман! “Ньюкасл” биринчи трансферини эълон қилди
“Ньюкасл Юнайтед” саудиялик инвесторлар қўлига ўтганидан кейин илк трансферини амалга оширди.
“Атлетико” ҳимоячиси Киран Триппьер “қарғалар”га премьер-лигадаги жойини сақлаб қолишда ёрдам беришга рози бўлди. 31 ёшли футболчи ньюкаслликлар билан икки ярим йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ, бу ўйинчи учун “Ньюксл” мадридликларга 15 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўлаши ҳақида маълумот тарқатилган эди. Триппьер “Атлетико”га қадар Англияда “Манчестер Сити”, “Барнсли”, “Бёрнли” ва “Тоттенхэм” тўп тепган, кейинги пайтда премьер-лигага қайтиш истагида юрганди.
Триппьерни “Атлетико” 2019 йилда “Тоттенхэм”дан 22 миллион еврога сотиб олган эди.
Фикрлар