Расман! Олег Зотеев "Андижон" футболчиси

35 ёшли тажрибали ҳимоячи Олег Зотеев яқинда “Сўғдиёна” билан хайрлашганди.

Бугун у “Андижон” клуби билан шартнома имзолагани маълум бўлди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати расман эълон қилди.

Зотеев 2024 йилги мавсумда “Сўғдиёна” сафида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол уриб, 5 та голли узатмани бажарди.

Бунгача у ОКМК, “Бунёдкор”, “Локомотив” “Чоннам Драгонс” (Жанубий Корея), “Қизилқум” ва “Сўғдиёна”да тўп сурган.

Корея ва Ўзбекистон чемпионатида совринларни ютган футболчи январь ойида “Андижон” клубига қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davlatbek Alibekov
31/12/2024 09:07
Яхши танлов