Расман! Осиё Кубоги-2024 санаси ва ўйинлар ўтказиладиган стадионлар маълум қилинди (Фото)

2024 йили футбол бўйича миллий терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Мусобақа Қатарда ташкил этилади.

ОФК расмий сайтида чемпионатнинг санаси ва учрашувларга мезбонлик қиладиган стадионлар маълум қилинди. Унга кўра Осиё Кубоги-2024 12 январь - 10 февраль кунларига белгиланган. Ўйинлар мамлакатдаги 8 та аренада ўтказилади.

11 май куни мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг ўйинлар тақвими эълон қилинади.

Қуйида учрашувлар ўтадиган стадионларнинг номи билан танишишингиз мумкин:

photo_2023-04-05_15-01-03

Comments

You must be logged in to commet!