Расман! Ўзбекистон 29-30 март кунлари Тошкентда ўртоқлик ўйинида майдонга тушади (қайднома)
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 22 март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.
Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган жамоамиз Тошкентда 7 апрелга қадар машғулот олиб боради. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан 2 маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда бугун сайтимиз орқали маълум қилгандик.
Баҳслар 29-30 март кунлари Тошкентнинг "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Терма жамоамиз бош мураббийи ушбу йиғин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Фикрлар