Расман! Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов бошқа клубга ўтди (Фото)
Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бошқа жамоага ўтаётгани борасида хабар бергандик.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори шанхайликлар сафини тарк этди ва Хитойнинг бошқа бир жамоаси "Тяньцзинь Тэда" футболчисига айланди. Ҳамюртимиз янги клубида 31-рақамда тўп тепадиган бўлди.
Одил Аҳмедов 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 10-турги баҳсдан кейин "Тяньцзинь Тэда" сафига бориб қўшилади.
Фикрлар