Расман! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси легионерга айланди
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" клуби футболчиси Алишер Одилов Россия Премьер-лигаси вакили "Химки" сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда москваликлар клуби матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Одиловга БАА чемпионатида иштирок этувчи "Ал-Ваҳда" клубидан ҳам таклиф бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Одилов жорий мавсум умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва ҳудди шунча голли узатмани амалга оширди. Форвард "Париж-2024" Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этди ва 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритди.
Фикрлар