Расман! Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси "Навбаҳор"га ўтди

Тажрибали ҳимоячи Фаррух Сайфиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. 


Сайфиев 1991 йил,  17 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2012-2017 йиллар),  “Пахтакор” (Тошкент, 2018-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумда пойтахтликлар таркибида барча мусобақаларда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 8 та голга ассистентлик қилган.
Фаррух Сайфиев 2014 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозир Осиё кубогида қатнашмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдулло Садритдинов
31/01/2024 00:29
Гап ёох