Расман! Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан ўйин бекор бўлгач, қайси жамоага қарши ўйнаши маълум бўлди
Хабарингиз бор, 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Бироқ эпидемиологик вазият сабабли ушбу ўйин қолдирилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ЎФА раҳбарияти томонидан терма жамоамиз учун ушбу муддатга бошқа рақиб топиш ишлари олиб борилди. ФИФА кунлари бўлмагани ва карантин чекловлари сабабли бир қанча терма жамоалар ўз режаларига ўзгартириш киритди. Натижада, клублар билан ўйнаш вариантлари юзага келди.
Мураббийлар штаби йиғинга чақирилган бир қанча ёш футболчилар, маҳаллий клублар вакилларига миллий жамоада ўйин амалиётини тақдим этиш мақсадида ана шу назорат ўйинини ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлади. Шу тариқа, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби билан 23 январь куни назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Назорат ўйини иккала мураббийнинг талаби билан ёпиқ тарзда ўтиши белгиланди.
Фикрлар