Расман! Патрик Виейра Франция клубида иш бошлади
Францияликафсонавий ярим ҳимоячиси Патрик Виейра яна мураббийлик фаолиятига қайтди.
Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, “Арсенал”, “Ювентус” ва “Милан” клубларининг собиқ футболчиси “Страсбур”га бош мураббий этиб тайинланган. Маълум бўлишича, кеча, 2 июль куни “Челси” хўжайинлари француз клубини тўлиқ сотиб олгач, барча қонуний расмиятчиликлар ҳал қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Страсбур” ўтган мавсум Франция чемпионатини 15-ўринда якунлаган. Жаҳон ва Европа чемпиони бунгача мураббийлик фаолиятида “Нью-Йорк Сити”, “Ницца” ва “Кристал Пэлас” клубларини бошқарган.
Фикрлар