Расман! "Пахтакор" икки футболчиси билан шартномани узайтирди
"Пахтакор" клуби икки нафар футболчиси Аббос Файзуллаев ва Сардор Собирхўжаев билан шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб матьуот хизмати хабар берди.
"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси яна уч йил мобайнида жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозиргача "Шерлар" таркибида 35 учрашувда 8 тўп муаллифига айланиб улгурди. Энди у навбатдаги уч йил мобайнида "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади. Файзуллаев жамоамиз ютуқларига ҳисса қўшишда давом этишига умид қиламиз.
Мазкур шартнома "Prosports Management" жамоаси билан ҳамкорликда тузилди.
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев жамоамиз сафида фаолиятини давом эттиради.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Сардор жамоамиз таркибида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Барча мусобақаларда ҳозирга қадар 141 беллашувда 11 гол муаллифига айланган. Тўрт йил давомида Собирхўжаев "Шерлар" таркибида тўққиз соврин ютишга муваффақ бўлди. Сардор билан клуб ўртасидаги шартнома 2 йилга узайтирилди. Умид қиламизки, Собирхўжаев жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшишда давом этади", - дейилади хабарда.
Фикрлар