Расман! "Пахтакор" легионери жамоани тарк этди

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати Камен Хаджиев билан шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

Болгариялик ҳимоячи Камен Хаджиев билан "Пахтакор" футбол клуби ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.

Клуб ва футболчи ўртасидаги келишувга кўра, ҳимоячи жамоа сафини тарк этадиган бўлди. "Шерлар" Хаджиевнинг жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги ишларига омад тилаб қолишини айтиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!