Расман! Петр Чех "Челси"га қайтди

Чехиялик афсонавий дарвозабон Петр Чех яна “Челси”га қайтди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 37 ёшли собиқ посбон “аристократлар” сафида техник ва спорт маслаҳатчиси лавозимида иш олиб боради.

Берилган маълумотларга қараганда Чехнинг асосий вазифаси ёшлар ва асосй жамоа ўртасида ҳамкорликни боғлашга жавобгар бўлади.

Маълумот учун, Чех 2004-2015 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган. У ушбу жамоа сафида 4 карра Англия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган.Уч карра Англия лига кубогида зафар қучган. 2012 йилда эса “аристократлар” билан бирга Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!