Расман! Петр Чех фаолиятини якунлади
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех кеча собиқ жамоаси – “Челси”га (4:1) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси финалида иштирок этди. Эътиборлиси, бу унинг фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди.

Кеча 37 ёшли чехиялик посбон ўзининг футболчилик фаолиятини расман якунлади. Таъкидлаш керакки, Чех фаолияти давомида шунингдек "Челси", "Ренн", "Спарта" ва "Хмел" клубларида ҳам тўп сурган. Чехия терма жамоасида эса 124та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 121та гол ўтказиб юборган.