Расман! Петр Чех ҳам "Челси"дан кетди
Петр Чех "Челси"нинг техник маслаҳатчиси лавозимини тарк этади. Лондон клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Чех 30 июнь куни бу лавозимдан кетади.
“Челси”нинг собиқ дарвозабони ушбу лавозимда 3 йил олдин иш бошлаган эди. У ўтган давр мобайнида клубга футбол масалалари бўйича ёрдам берди, шунингдек, "Челси" академияси ва асосий жамоа ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш устида ишлади.
"Сўнгги уч йил давомида "Челси"да бу лавозимда ишлаш мен учун катта шараф.
Клуб янги хўжайинга эга бўлганлиги сабабли, ҳозир четга чиқиш учун энг тўғри вақт эканлигини ҳис қиляпман. Клуб янги хўжайинлар билан ажойиб ҳолатда эканлигидан хурсандман ва унинг келажакда майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам муваффақият қозонишига ишонаман”, - деди Чех.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марина Грановская ҳам «Челси»ни тарк этганди.
Фикрлар